Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати янада кўтарилади

Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати янада кўтарилади

Фото: Xabar.uz

Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун Ўзбекистон ҳудудида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7–12 метр тезликда эсади, чўл ҳудудларида эса шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 36–41 даража, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида 42–43 даражагача кўтарилади.

Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 37–39 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво айрим жойларда ўзгарувчан булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан 7–12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати 28–33 даража бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг