Бугун Ўзбекистонда ҳаво очиқ бўлиши кутилмоқда
Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 27-32° бўлади.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29-31° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-20° бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter