Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун Ўзбекистоннинг олти ҳудудида ёмғир ёғиши кутилади

Бугун Ўзбекистоннинг олти ҳудудида ёмғир ёғиши кутилади

Фото: Xabar.uz

6 январда кундуз куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳам бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Республика бўйича ғарбий шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 5-10° илиқ, шимолда 0-5° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 7-9° илиқгача исийди.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 0-5° илиқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг