Бугун қатор ҳудудларда ёмғирли об-ҳаво кузатилади

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, Қорақалпоғистонда, Хоразм, Aндижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғади. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 5-7° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 0-5° илиқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter