Бугун республика бўйлаб беқарор об-ҳаво кутилмоқда

Бугун кундуз куни республика бўйича ёмғир ёғади, кечга томон баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 17-22 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат 22-27° бўлади.
Пойтахтимизда эрталаб бироз ёмғир ёғиши, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25-27° бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат 11-16° бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter