Бугун Шавкат Мирзиёев бошчилигида ИИВда йиғилиш ўтказилиши кутилмоқда

Бугун, 12 февраль куни давлат раҳбари бошчилигида Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Xabar.uz манбаси маълум қилди.
Йиғилишда вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг кун тартибида белгиланган масалалар юзасидан ҳисоботлари эшитилади.
Эслатиб ўтамиз, 10 февраль куни бўлиб ўтган селектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев ички ишлар соҳасида қилинадиган ўзгариш ҳақида фикр билдирганди.
«Ички ишлар фаолиятида катта ўзгаришлар қилиш режалаштирилган. Жиноятчиликни камайтириш ва ички ишлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқамиз. Афсуски ҳозирга қадар мавжуд статистикани яшириш ҳолатлари учраб турибди. Соҳада ўзгариш қилиш шарт.
Мен ички ишлар ходимларининг меҳнатини қадрлайман. Уларнинг маошини ошириш бўйича иш олиб бормоқдамиз», — деганди президент.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter