Бугун Волгабўйи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши давом этади

«Ўзгидромет» хабар беришича, бугун, 23 октябр кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши давом этади. Баъзи жойларда ёмғир ёғади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +12-17° гача пасаяди.
Пойтахт Тошкентда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +12-14° бўлади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 4-9° илиқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter