Бунёдкор кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади

Бунёдкор кўчасининг ички дублёри вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимлиги хабар берди.
24/7 Бунёдкор янги сайр-гастро кўчасида йирик тадбир ўтказилиши муносабати билан кўчанинг ички дублёри 12 сентябр соат 07:00 дан 15 сентябр соат 07:00 гача транспорт ҳаракати учун ёпиқ бўлади.
Бунёдкор кўчасининг ўзи ҳамда кўчанинг ташқи дублёри ёпилмайди.
"Йўналишларингизни режалаштириш чоғида ушбу ҳолатни инобатга олишингизни ва муқобил ҳаракат йўналишларидан фойдаланишингизни сўраймиз. Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва тушунганингиз учун миннатдормиз", дейилади ҳокимлик хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter