Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Октябр ойида Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлиши мумкинлиги айтилди

Октябр ойида Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлиши мумкинлиги айтилди

Фото: Xabar.uz

Республика Гидрометеорология хизмати бошланган октябр ойида Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлиши  мумкинлиги бўйича маълумот берди. 

Ушбу йилнинг октябр ойи кескин совуқдан бошланди. Ҳудудимизга Россиянинг Европа ҳудудининг Марказий қисмидан келган совуқ ҳаво массаси ҳаво ҳароратини бирданига 10-12° га пасайтирди. Кечалари термометр устуни 3-6° гача пасайди, Қорақалпоғистоннинг шимолий ҳудудларида еса биринчи кузги совуқ кузатилди. Кундуз кунги ҳарорат 15-18° дан ошмади.

Шу ҳафтанинг охиригача Россиянинг Европа қисми устида жойлашган кенг кўламли совуқ антициклоннинг жанубий чеккаси таъсири сақланиб туради. Ўзбекистонда паст ҳарорат фонида ҳарорат бироз ўзгариб туриши кутилмоқда.

Булутли ва ёғингарчиликли об-ҳавода кундуз кунлари ҳарорат 13-16° гача пасаяди, ҳаво очиқ бўлганда еса 19-22° гача кўтарилади. Кечалари ҳарорат 5-10° илиқ атрофида бўлади. Биринчи ўн кунликнинг охиригача ўртача ҳаво ҳарорати ушбу давр учун меъёрий қийматлардан 2-4° га паст бўлади.

5 октябрда Ўзбекистоннинг шимолида, 6 ва 8-9 октябрда республиканинг марказий ҳудудларида ва Фарғона водийсида ёмғир ёғиши кутилмоқда. 6-9 октябрда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда жадаллиги кучли бўлган ёмғир ёғади. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Сўнг, октабр ойининг охиригача ҳарорат ўзгариб туриши кутилмоқда – энг иссиқ кунларда ҳарорат 22-27° илиққача кўтарилади, энг совуқ кунларда ҳарорат 13-18° гача пасаяди. Кечалари ҳарорат 5-10° илиқдан 0-5° илиқгача ўзгариб туради. Учинчи ўн кунликда баъзи жойларда 1° совуққача бўлиши мумкин. Умуман октябр ойи ҳарорат тартиби бўйича меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан 1-1,5° га паст бўлиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг