Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик талабалар Бутун Россия стоматолог талабалар олимпиадасида ғолиб бўлди

Ўзбекистонлик талабалар Бутун Россия стоматолог талабалар олимпиадасида ғолиб бўлди

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Тошкент давлат стоматология институти талабалари А. И. Евдокимова номидаги Москва давлат тиббиёт ва стоматология университети томонидан ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган Бутун Россия стоматолог талабалар олимпиадасида ғолибликни қўлга киритди.

Институтнинг 5-курс талабаси Сардор Хайтметов олимпиаданинг мутлақ ғолиби бўлди, Фарруҳ Мингбоев ва Бобуржон Ҳамидовлар эса иккинчи ўринга сазовор бўлишди.

Шу тариқа Тошкент давлат стоматология институти ўтган уч йил ичида стоматология соҳасида мутахассисларни тайёрлашда иккинчи бор халқаро даражада тан олинди, дея хабар қилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, 2017 йилда ўтказилган олимпиадада ҳам 50 га яқин олий ўқув юртлари орасида Тошкент давлат стоматология институти талабалари чемпион бўлган.

Жорий йилда ташкил этилган олимпиадада МДҲ давлатларининг 45 дан ортиқ олий ўқув юртлари талабалари иштирок этди. Олимпиада доирасида иштирокчилар учун семинарлар ташкил этилиб, тиш касалликлари профилактикаси, диагностикаси ва даволаш борасидаги янги технологиялар намойиш қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг