Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода икки ҳоким жазога тортилди

Бухорода икки ҳоким жазога тортилди

Бухоро вилоятида Жондор тумани хокими Ҳикматов Санъатилло Нусратович ва Когон тумани хокими Эсанов Муҳитдин Турдиевичга ҳайфсан жазоси қўлланилди.

Бунга сабаб сифатида тадбиркорлар, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектларда кичик қуёш панеллари ўрнатиш бўйича белгиланган вазифаларни қониқарсиз ташкил этгани келтирилган.

Таъкидлаш жоизки, президент Шавкат Мирзиёев 11 май куни ўтказган йиғилишида тадбиркорлар, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектларда кичик қуёш панеллари ўрнатиш бўйича белгиланган вазифаларни бажаришда жойлардаги мутасаддилар томонидан оқсоқликка йўл қўйилаётганини танқид қилганди.

Унда электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида ижтимоий соҳа ва давлат идораларида қуёш панеллари ўрнатиш бўйича Самарқанд, Жиззах, Бухоро вилоятлари яхши натижа кўрсатаётган бўлса, Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳри, Тошкент, Навоий вилоятлари анча орқада экани айтилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг