Чет элда қийин аҳволда қолган муҳожирларни қўллаб-қувватловчи жамғарма тузилди
Хорижда қийин аҳволда қолган меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига кўра, жамғарма маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда қонун билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан шакллантирилади.
Жамғарма хорижда қийин аҳволда қолган меҳнат мигрантларига қуйидаги хизматларни кўрсатади:
▪️Хорижда мавжуд бўш иш ўринларини таклиф қилиш;
▪️Ватанга қайтариш учун авиа ёки темир йўл чипталари ҳақини тўлаш;
▪️Вафот этган шахс жасадини урф-одатларга кўра тайёрлашда 1000 долларгача хизмат ҳақини ва Ўзбекистонга олиб келиш учун чипта ҳақини тўлаш.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter