Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Чияли шифохонасида чақалоқлар музламоқда» хабарига муносабат билдирилди

«Чияли шифохонасида чақалоқлар музламоқда» хабарига муносабат билдирилди

Видеодан скриншот

Ижтимоий тармоқларда «Чияли шифохонасида чақалоқлар музламоқда» деган хабарлар тарқалди.

Видеодан скриншот

ССВ матбуот хизмати хабарига кўра, Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари ҳолатни ўрганган.

«Кўкдала тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Чияли бўлинмаси, яъни қишлоқ участка шифохонасида 2022 йил 11 декабр куни соат 03:30 да электр энергиясида узилиш кузатилган. Аммо иссиқлик таъминотида узилиш бўлмаган.

Шифохонада 4 кун аввал жами 7 нафар аёл фарзандли бўлган, 11 декабр соат 12:00 да уларнинг 6 нафарига уйига жавоб берилган. 1 нафар аёл чақалоғи билан Кўкдала тумани тиббиёт бирлашмаси шифохонасига кўчирилган. Ҳозирда она ва болаларнинг саломатлиги яхши, шифокорлар назоратига олинган», дейилади Қашқадарё вилояти ССБ ахборот хизмати берган хабарда.

Айтилишича, шифохонада электр таъминоти тикланиб, қўшимча электр генератори билан таъминланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг