Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чортоқда ДХМнинг янги биноси ишга тушди (фото)

Чортоқда ДХМнинг янги биноси ишга тушди (фото)

Фото: Наманган вилояти ДХМ матбуот хизмати

Президент томонидан давлат хизматлари агентлиги фаолияти йўлга қўйилганига кўп вақт бўлмай замонавий ҳар жиҳатда қулай бўлган иншоот биринчи бўлиб Наманган вилоятида қуриб фойдаланишга топширилган эди.

Наманган шаҳар давлат хизматлари марказида бугунга келиб, аҳолига 130 дан ортиқ давлат хизмати кўрсатиб келинмоқда. Мана энди биноларнинг тўққизинчиси Чортоқ туманида барпо этилди.

Таъкидлаш жоиз, Чортоқ туман давлат хизматлари марказига аҳоли томонидан ўтган 2019 йилда 56 805 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шуларнинг, 55 303 та давлат хизматларига тўғри келади. 1 502 таси тадбиркор сифатида рўйҳатдан ўтказилган.  2020 йил бошидан 1 апрель кунига қадар аҳолига 10 926 та хизмат кўрсатилган бўлса, шуларнинг 627 таси тадбирколик фаолиятини йўлга қўйган. Шунингдек, карантин даврида ҳам кунига 50-60 нафар фуқарога давлат хизматларини кўрсатиб келмоқдалар.

Чортоқ туман ҳокимлиги ёнида қад ростлаган икки қавватли бинода барча шароитлар мужассам этилган. Жумладан, марказнинг биринчи қавватида кутиш зали, болалар майдончаси, инвесторлар хонаси, кафе, кутубхона, касса (Э-акуцион) хонаси хамда ФҲДЁ бўлими инспектори учун хона мавжуд. 

Дарҳақиқат, Наманган вилоятида ҳозирга қадар 9 та бино қуриб фойдаланишга топширилган бўлса, яқин кунларда 10-бино яъни Уйчи туман давлат хизматлари маркази ҳам аҳоли иҳтиёрига топширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг