Чорвоқ сув омборидаги чиқинди — ФВВ муносабат билдирди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган Чорвоқ сув омборининг кичик қисмида чиқинди йиғилгани акс этган видеотасвирга муносабат билдирди.
Вазият синчковлик билан ўрганилди, бу асосан дарахтлар, новдалар ва ўсимликларнинг бошқа қисмлари экани аниқланди, дейилади хабарда. Бу масса табиий равишда Чорвоқ сув омборига қуйилувчи Пском дарёси орқали тушган. Кечаги кучли ёмғир пайтида юқорида айтиб ўтилган дарёга сел тушган ва бу табиий чиқиндини олиб келган.
Экологларнинг фикрига кўра, бу кенг тарқалган табиий ҳодиса ҳисобланади. Тегишли хизматлар дарҳол келиб, сув омборини чиқиндидан тозалагани айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter