Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

COP28: Миллий мослашув режаларини амалга оширишга қаратилган юқори даражадаги учрашув ташкил этилди

COP28: Миллий мослашув режаларини амалга оширишга қаратилган юқори даражадаги учрашув ташкил этилди

COP28 — БМТ иқлим конференцияси доирасида Миллий мослашув режаларини (MMR) амалга оширишга бағишланган юқори даражада тадбир ўтказилди.

Унда БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конвенцияси (UNFCCC) Ижрочи директори Саймон Стилл, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, БМТ Бош котиб ўринбосари, энг кам ривожланган мамлакатлар, денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар ва ривожланаётган кичик орол давлатлари бўйича бошқармаси олий вакили Рабаб Фатима хоним, Чад Атроф-муҳит, балиқчилик ва барқарор ривожланиш вазири Маҳамат Абделкерим Ханно, Замбия Яшил иқтисодиёт ва атроф-муҳит вазири Коллинз Нзову ва бошқалар иштирок этди.

Тадбирда нутқ сўзлаган А. Абдуҳакимов Ўзбекистоннинг иқлим ўзгариши бўйича самарали мослашув бўйича чора-тадбирлар кўриш тарафдори эканлигини билдирди. Шунингдек, Конвенция котибияти билан ММРни ишлаб чиқишда ресурсларни жалб қилиш ва техник ёрдам кўрсатиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Асосий мақсад мамлакатлар, жумладан, кам ривожланган давлатлар, ривожланаётган кичик орол давлатлар ва бошқа заиф мамлакатларга иқлим ўзгаришига мослашишга ёрдам берадиган ғоялар ва стратегияларни аниқлашга қаратилди. Шунингдек, иқлим барқарорлигига эришиш учун трансформация ва уни амалга оширишни жадаллаштиришнинг асосий жиҳатларига тўхталиб ўтилди.

UNFCCC Ижрочи котиби Саймон Стилл иқлим барқарорлигига эришиш учун MMR муҳим эканлигини таъкидлади. Бошқа давлатлар вазирликлари раҳбарлари ҳам асосий мослашув масалалари бўйича ўз позицияларини билдирдилар. Муҳокамаларда асосий эътибор маблағлардан узоқ муддат фойдаланиш имкониятларига қаратилди.

Рабаб Фотима хоним ўз нутқида 2024 йил июнь ойида Руанданинг Кигали шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган БМТнинг Учинчи Конференциясида Миллий мослашув режалари ва минтақавий ҳамкорлик каби ташаббусларни илгари суриш лозимлигини қайд этди. Замбия Яшил иқтисодиёт ва атроф-муҳит вазири Коллинз Нзову эса ММРни ривожланиш стратегияларига интеграциялаш учун салоҳиятни ошириш лозимлигини таъкидлаб, таклиф этилаётган механизмлар ва хавфларни баҳолашни соддалаштиришни таклиф қилди.

Тадбир якунида БМТ Тараққиёт дастури томонидан 30 та давлатда Миллий мослашув режаларини ишлаб чиқиш қўллаб-қувватланиши борасида келишувга эришилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг