Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дам олиш кунлари ҳарорат 37 даражагача ошиши мумкин

Дам олиш кунлари ҳарорат 37 даражагача ошиши мумкин

Фото: Xabar.uz

Дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан кам булутли ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради.

​Ҳаво ҳарорати кечалари 17-20 даража, кундуз кунлари 31-34 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 35-37 даражагача бўлиши кутилмоқда, бу сентябр ойининг иккинчи ярми учун бўлган иқлимий меъёрдан 2-4 даражага юқоридир.

​20 сентябр – якшанба куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича, жанубий вилоятлардан ташқари, булутлилик кучайиши ва кундузги ҳарорат 2-3 даражага пасайиши кутилмоқда. Қисқа муддатли ёмғир фақат Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғиши мумкин.

​Республиканинг чўл зонасида ва тоғли ҳудудларида 20 сентябр куни шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

​Тошкентда: ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 18-20 даража, кундузи 18-19 сентябрда 32-34 даража, 20 сентябрда 30-32 даража бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг