Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дам олиш кунлари қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, бироқ...

Дам олиш кунлари қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, бироқ...

Фото:«Xabar.uz»

Республика Гидрометеорология хизмати дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати 22-27о илиқ атрофида бўлиши кутилмоқда.

Кейинги 3 кун ичида республика бўйича апрель ойи ўртаси учун меъёрий қийматларга яқин бўлган ҳаво ҳарорати билан илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Республика ҳудудининг кўп қисмида бу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Фақат якшанба куни Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, душанба куни эса республика шимолида баъзи жойларда ёмғир ёғиши момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 16-19 апрелда кечалари 9-14о илиқ, кундуз кунлари 22-27о илиқ атрофида бўлади.

Дам олиш кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор.

20 апрелда Ўзбекистон ҳудудига шимолий-ғарбий оқим билан Россия ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади.20-21 апрелда кўпгина вилоятларда ( республиканинг шимолидан ташқари) ёмғир ёғади, шамолнинг кучайиши кутилмоқда. Ҳафтанинг ўртасига келиб, ҳарорат 10-12о илиқга пасаяди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг