Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига ректор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:
– Жасур Шавкатович Солиҳов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ректори лавозимига;
- Гулноза Сайдиғанихўжаевна Исмаилова Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси ижрочи директори лавозимига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 5 май куни истиқболли кадрларни мақсадли тайёрлаш ва мутахассисларнинг хорижда таълим олишини қўллаб-қувватлашга оид таклифлар тақдимоти билан танишганди. “Эл-юрт умиди” фонди Президент ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси этиб, Давлат бошқаруви академиясини Президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси этиб қайта ташкил этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter
Изоҳлар мавжуд эмас