Деҳқонларга 150 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади
Президент томонидан 6 октябрь куни имзоланган қарорга кўра, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун 150 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.
Мазкур кредитлар йиллик 14 фоиз (шундан 3 фоизи банк маржаси) миқдорида 6 ойгача имтиёзли давр билан белгиланиб, 12 ойгача берилади.
Ўз навбатида, ажратиладиган кредит маблағларининг 50 фоизигача бўлган қисми қарз олувчи талабига асосан нақд пулда тақдим этилади.
Шунингдек, қарор билан Ўзбекистонда 2022-2023 йилларда озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириладиган майдонлар камида 300 минг гектарга етказиш белгиланди.
Бунда, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш учун мўлжалланган ерларга экинларни жойлаштириш Боғдорчилик агентлиги томонидан белгилаб берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter