Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туман депутатлиги учун ўтказилган сайловда кўзбўямачиликка йўл қўйилгани айтилмоқда

Туман депутатлиги учун ўтказилган сайловда кўзбўямачиликка йўл қўйилгани айтилмоқда

Кеча, 16-май якшанба куни Халқ депутатлари Деҳқонобод туман Кенгашининг бўшаб қолган 29-Бўстон сайлов округи депутатлигига сайлов бўлиб ўтган.

Қайд этилишича, сайловчилар 40-умумий ўрта таълим мактаби биносидаги 209-сайлов участкасида, «Бўстон» маҳалла фуқаролар йиғинидаги 85-умумий ўрта таълим мактаби биносида жойлашган 223-сайлов участкасида ҳамда «Ойдин йўл» МФЙ Тиббиёт коллежи биносидаги 224-сайлов участкаларида ўзига маъқул номзодга овоз берган.

«Бўстон» маҳалла фуқаролар йиғинидаги 85-умумий ўрта таълим мактаби биносида жойлашган 223-сайлов участкасида, Тиббиёт коллежи биносидаги 224-сайлов участкаларида сайловчиларга бир нечта блютен берилгани маълум бўлган. Бир сайловчи 15-20 талаб овоз беришга уринган ҳолат кузатилган.

Мазкур ҳолатни ўз кўзи билан кўрган ва вазиятга гувоҳ бўлган 224-сайлов участкаси раиси кўзбўямачиликни аниқлаган матбуот ходимига «муаммо қилмасликни» маслаҳат берган.

«Номзодларимизда на дастур бор, на таржимаи ҳол. Ҳеч бири сайловчилар билан учрашмаган. Сайловчиларга таклифнома ҳам берилмаган. Баъзи бир сайловчилар туман ҳокимлиги Телеграм каналидаги эълонни ўқиб, бугунги сайлов ҳақидаги хабарни кўриб сайловга келяпти. Келганларининг ҳам аксариятида фуқаролик паспорти йўқ. Шундай бўлса-да, уларга овоз бериш учун сайлов блютенлари берилмоқда. Энг ёмони бир сайловчи бир нечта блютенни олиб, овоз беришга уринмоқда. Ими-жимида бундай, кўзбўямачилик қилиб сайлов ўтказилишида туман Сайлов комиссияси раиси ва масъулларининг айби бор», — дейди «Бўстон» МФЙ раиси Тоғаймурод Тожиев.

«Туман Сайлов комиссияси мазкур ҳолатларга эътибор қаратиб, бугунги натижаларни бекор қилган ҳолда сайловни қайта ўтказади деган умиддамиз», дейилади туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг