Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Депутат: «Янгийўлдаги шармандали вазиятни уюштириш ҳар кимга ҳам эмас»

Депутат: «Янгийўлдаги шармандали вазиятни уюштириш ҳар кимга ҳам эмас»

Фото: «Kun.uz»

Айни кунларда депутатлар жойларда ўз сайловчилари билан учрашувлар ташкил этишмоқда. Қонунга мувофиқ, сайловчиларни учрашувлар ҳақида хабардор қилиб, ташкил этишда маҳаллий ҳокимликлар кўмак бериб келишмоқда, деб ёзади Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев.

«Кўтаринки руҳда ўтаётган учрашувлардан фарқли равишда бугунги «провал»лар ҳақида ҳам тўхталиб, кўпчилик номидан ўз ташаккуримни билдириб ўтсам ёмон бўлмасди.

Аввало, Зангиота туманининг Ўртаовул худудидаги учрашувимиз ҳақиқатда жонли бўлиб,  унда, айниқса, маҳаллий ҳокимият доирасида ҳал қилиниши лозим бўлган кўплаб масалалар бўлганлигини айтиб ўтиш керак. Лекин қанча илтимос қилмайлик ҳокимлик «ҳеч бўлмаса» деган вакилини ҳам юбормади учрашувга. Бу кичик провал учун уларга ташаккур. Одамлар билан учрашишга ё юз, ё сабр чидамаётган бўлса керак.

Янгийўл шаҳридаги бутун бошли учрашув ҳақида одамларга хабар бермай, бўш зал билан учраштириб, провал қилишни уддасидан чиққан ҳокимликнинг масъул кадрларига эса алоҳида ташаккур. Бунақа шармандали вазиятни уюштириш ҳар кимга ҳам эмас.

Президентимизнинг «Депутатга беписандлик — халққа беписандлик» деган баҳога келиши шунчаки бўлмаганлигини яна бир бор англаб турибман», дейди депутат.

«Эҳ... бу ишлар депутатни обрўсини тўкиш ва бир четда туриб кулиш учун атайин уюштирилмаганлигига қаттиқ ишонгим келаяпти. Аслида сайловчилар биз билан шундоқ ҳам учрашишга тайёр ва нима бўлса ҳам учрашаверамиз», дея хулоса қилган у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг