Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Диабетиклар учун махсус кўзойнак ихтиро қилинди

Диабетиклар учун махсус кўзойнак ихтиро қилинди

Фото: «Scidev.net»

Бразилиялик ва америкалик олимлар қонда қанд миқдорини аниқлайдиган кўзойнаклар учун биосенсорни ихтиро қилишди. У терини тешмасдан, кўз ёши орқали таҳлил қилади. Бу ҳақда «SciDev.Net» портали хабар берган.

Қандли диабет билан оғриётган беморлар қонда глюкоза миқдорини назорат қилишга мажбур. Бунинг учун мунтазам терисини тешишига тўғри келади. Бу эса оғриқ ва ҳатто инфекция тушишларига сабаб бўлади.

Сан-Паулу университети олимлари Сан-Диего Калифорния университетининг наномуҳандислик бўлими олимлари билан ҳамкорликда глюкозооксидаза ферменти билан қопланган биодатчикни ишлаб чиқишди. Кўз ёшидаги глюкоза глюкозооксидаза билан реакцияга киришган заҳоти электр туташуви содир бўлади. Олинган сигнал қайта ишланади, натижалар эса диабет беморининг смартфонига ёки компьютерга юборилади.

Электрод ўзгартирилса, қурилма қондаги алкоголь ва витаминлар миқдорини, сурункали дегенератив касалликлар аломатларини аниқлаши, саратонни ташхислаши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг