Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Доктор Исчанов «жуда уятли» ҳолатни фош этди (видео)

Доктор Исчанов «жуда уятли» ҳолатни фош этди (видео)

Тошкент вилоятидаги тиббий сайёр қабулларда ҳайвонларни текширадиган аппаратдан одамларни кўрикдан ўтказишда фойдаланилгани маълум қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ижтимоий тармоқларида «Нурафшон ТВ» томонидан олинган видеолавҳа намойиш этилди. Унда Тошкент вилоятидаги туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбарлари томонидан ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказилиб, аҳоли олдида ҳисобот топширилгани, аниқланган муаммоларни туман ва шаҳар даражасида манзилли ҳал қилиш чоралари кўрилаётгани ҳақида сўз боради. Доктор Исчанов ушбу лавҳа орқали жуда уятли ҳолатни фош этди.

Маълум қилинишича, ушбу тиббий сайёр қабулларда бундан 15 йиллар аввал Хитойда ишлаб чиқарилган, уй ҳайвонларини текшириш (!) учун мўлжалланган, нархи атиги 200 долларлик УЗИ аппаратидан фойдаланилган.

«Бу лавҳани кўриб туриб шунақанги уялиб кетдим, – дейди Исчанов. – 2022 йилда замонавий тиббиётимиз 15 йил аввалги ит ва бошқа ҳайвонларни текширадиган аппаратни ишлатиб, одамларни чуқурлаштирган текширувлардан ўтказяпмиз, деб алдаши нима бу? Қанақа лохотрон бу? Дунёда ҳозир қанақа УЗИ аппаратлари чиқиб кетди, сизлар бўлса 15 йил аввалгисини ишлатяпсизлар, уям одамлар учун чиқарилган бўлса майлийди...»

Мутахассиснинг қўшимча қилишича, давлатимиз одамларни текширишда ҳайвонларнинг эски УЗИ аппаратини ишлатадиган даражада камбағал эмас, аллақачон қиммат, сўнгги русумдаги жиҳозлар учун пул ҳам ажратилган, олиб ҳам берилган. Аммо улар қайсидир омборхоналарда ётибди...

«Хафа бўлишниям, йиғлашниям, кулишниям билмайди одам», дейди у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг