Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Доривор ўсимликларни қайта ишлайдиган корхоналар қатор имтиёзларга эга бўлди

Доривор ўсимликларни қайта ишлайдиган корхоналар қатор имтиёзларга эга бўлди

Фото: Президент матбуот хизмати

Экспортбоп доривор ўсимликларни етиштиришни кенгайтириш мақсадида бу соҳага кооперация ва оилавий тадбиркорлик учун назарда тутилган барча имтиёз ва молиялаштириш тартиблари татбиқ этилади. Президент ҳузурида фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича ўтказилаётган йиғилишда бу ҳақда маълум қилинди.

Молия вазирлигига аҳоли томорқаси учун қудуқ қазишга қўшимча 50 миллиард сўм ажратиш топширилди. Жорий йилда заъфарон плантацияларини камида 5 бараварга кўпайтириш чоралари кўрилади.

Эндиликда доривор ўсимликларни қайта ишлайдиган корхоналар:

  • 2025 йил 1 январга қадар ускуна ва эҳтиёт қисмлар, хомашё импортида божхона божидан озод қилинади;
  • тайёр маҳсулотлар экспорти учун транспорт харажатларининг 50 фоизигача қисми қоплаб берилади;
  • ҳар 10 гектар плантацияларга сув чиқариш учун 600 минг сўмдан субсидия ажратилади;
  • доривор ўсимликлар плантацияларига бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

Янги лойиҳаларни бошлашга ва айланма маблағларни тўлдириш учун Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан 100 млрд. сўм ажратилади.

Йиғилиш якунида тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг