Дубайда сузиб юрувчи дўконлар тармоғи ишга тушади
![Дубайда сузиб юрувчи дўконлар тармоғи ишга тушади](http://static.xabar.uz/crop/2/6/720_460_95_2635706328.jpg)
Дубай кўрфазида сузиб юрадиган дўконлар тармоғини ишга тушириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида «Gulf News» нашри маълумотига асосланиб «РИА Новости» маълум қилди.
Лойиҳа 17 та қайиқ-дўконни қамраб олади, улар анънавий араб қайиғи — абрани эслатадиган шаклда бўлади. Мазкур лойиҳа қачон амалга ошиши маълум эмас, аммо суратлари аллақачон интернет тармоғида пайдо бўлган.
«Барча дўконлар кондиционерлар билан жиҳозланади, шунингдек уларда харидорлар учун кафе ҳам бўлади», — дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter