Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Электрдан 243 миллион сўм қарзи борлиги айтилган истеъмолчи ҳақдор бўлиб чиқди

Электрдан 243 миллион сўм қарзи борлиги айтилган истеъмолчи ҳақдор бўлиб чиқди

Фото:«Norma.uz»

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясига Жиззах вилоятидан мурожаат келиб тушди. 

Унга кўра, Жиззах шаҳар «Зилол» маҳалласида яшовчи Севара Абдуллаева хонадонига ўз-ўзидан асоссиз равишда 243847148 сўм қарздорлик ёзилган. 

Федерацияга мурожаат қилган Севара Абдуллаева унинг номига ёзилган бу қарздорлик умуман ёлғон эканлигини, холатга аниқлик киритишни сўраган.

Мутасаддилар барча ҳужжатларни ўрганиб, қайта ҳисоб-китоб қилар экан, ушбу қарздорлик нореал деб топилди. Энг қизиғи, С. Абдуллаева электр энергияси учун олдиндан 214947 сўм ортиғи билан тўлов қилган экан.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг