Энди маҳкумларга ҳам пенсия берилади

Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тайинланади. Сенат 21-ялпи мажлисида сенаторлар шу ҳақдаги қонунни маъқуллаганлар.
Бунинг учун маҳкумлар манзил-колония жойлашган ердаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига ариза бериши керак.
Бундай шахсларга пенсия тўлови манзил-колония жойлашган ердаги Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан маҳкумларнинг шахсий ҳисобварақларига ўтказиш орқали тўланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter