Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энергетика вазирлиги Нушкент масаласига бефарқ бўлмади, «юриш» Шаҳрисабз тумани ҳокимлигида қолди

Энергетика вазирлиги Нушкент масаласига бефарқ бўлмади, «юриш» Шаҳрисабз тумани ҳокимлигида қолди

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз тумани «Пахтакор» ҚФЙ Нушкент қишлоғидаги «саноғи йўқ» муаммолар ҳақида видео мурожаат тарқалган эди. Бу масала «Xabar.uz» сайтида ҳам кўтарилганди.

Муаммолар қаторида электр таъминотидаги узилишлар билан боғлиқ ҳолат ҳам алоҳида тилга олинган эди.

Энергетика вазирлиги масалага бефарқ бўлмади ва дарҳол камчиликларни тузатишга киришди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди:

«Ҳақиқатдан ҳам, ҳудуднинг электр таъминотида камчиликлар борлиги маълум бўлди. Шунга кўра, 2020 йил режа-дастурига асосан Нушкент қишлоғининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида «Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан ушбу ҳудуднинг электр таъминоти учун мўлжалланган қуввати 250 кВА бўлган 175-сонли трансформатор пункти мукаммал таъмирланди.

Шунингдек, ҳудуднинг электр таъминоти сифатини ошириш мақсадида қўшимча бир дона қуввати 160 кВА бўлган замонавий типдаги янги  трансформатор пункти ўрнатилди.

Бундан ташқари, 1,2 км узунликдаги 0,4-10 кВ кучланишли янги ҳаво электр узатиш тармоқларини қурилиш-монтаж ишлари бошланди. Айни пайтда мавжуд электр узатиш тармоқларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу Нушкент қишлоғининг электр таъминоти билан боғлиқ ҳолат назоратга олинган. Юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз».

Вазирлик аҳоли мурожаатини бефарқ қолдирмади. «Юриш» навбати Шаҳрисабз тумани ҳокимлигида қолди. Улар томонидан ҳам амалий ҳаракатларни кутиб қоламиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг