Энергетика вазирлиги тизимида тайинлов амалга оширилди

Алимуҳамедов Азиз Ҳусанович Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти директори этиб тайинланди.
А.Алимуҳамедов бунга қадар Энергетика вазирининг илм-фан ва инновациялар бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Энергетика вазири Алишер Султонов тўрт ой муқаддам кутилмаганда лавозимидан озод этилганди. Шундан буён соҳага янги раҳбар тайинлангани йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter