Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Энергосавдо» ходими пора билан қўлга олинди

«Энергосавдо» ходими пора билан қўлга олинди

Фото: Прокуратура департаменти.

Жиззах шаҳрида электр тармоғига ноқонуний уланганлик ҳолатини расмийлаштирмасликни ваъда қилган муҳандис ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилояти бошқарма ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

«Энергосавдо» филиали Жиззах шаҳар бўлими ходими Э.М. S.M. оилавий корхонасининг ишлаб чиқариш цехида электр тармоғига ноқонуний уланганлиги ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига корхона раҳбаридан 10 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг