Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир йилда 7,7 миллион ўлим: энг кўп «чекувчи» мамлакатлар ўнталиги айтилди

Бир йилда 7,7 миллион ўлим: энг кўп «чекувчи» мамлакатлар ўнталиги айтилди

Фото:«Xabar.uz»

31 май куни нишонланадиган Бутунжаҳон тамаки куни арафасида олимлар дунёдаги энг кўп «чекувчи» мамлакатлар ўнталигини эълон қилди.

1990 йилдан 2019 йилгача бўлган даврни қамраб олган глобал сўров The Lancet тиббий журнали сайтида эълон қилинган.

Тадқиқотда дунёдаги 204 мамлакатдан олинган 3625 та сўровнома натижалари батафсил таҳлил қилинган.

Энг кўп «чекувчи» ўнта мамлакат қаторига Хитой, Ҳиндистон, Индонезия, АҚШ, Россия, Бангладеш, Япония, Туркия, Вьетнам ва Филиппин кирган. Дунёда ҳар учинчи кашанда Хитойда яшайди.

Статистика шуни кўрсатадики, бутун дунёда чекувчилар сони ўсиб бормоқда ва 2019 йилда улар 1,1 млрд кишини ташкил этган.

Чекиш дунё бўйлаб ҳар йили 7,7 миллион ўлимга сабаб бўлади, шу жумладан ҳар бешинчи ўлим эркаклар орасида содир бўлади. Шунингдек, ҳар беш эркакдан биттаси, аёллар орасида эса ҳар йигирмадан бири чекишни одат қилган.

Тадқиқотчилар фикрига кўра, чекиш эпидемиясига қарши курашиш учун, мамлакатлар тамаки маҳсулотларига нисбатан солиқларни кўпайтиришни ўз ичига олган бир қатор самарали тамаки сиёсатини амалга ошириши керак.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг