Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг қиммат ош — Тошкентда (статистика)

Энг қиммат ош — Тошкентда (статистика)

Фото: Xabar.uz

Статистика агентлиги ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархларини (2024 йил июл ойи учун) эълон қилди.

1 порция ошнинг ўртача нархи:

Қорақалпоғистон Р. — 24 300 сўм

Андижон вилояти — 25 800 сўм

Бухоро вилояти — 29 000 сўм

Жиззах вилояти — 26 100 сўм

Қашқадарё вилояти — 28 100 сўм

Навоий вилояти — 24 600 сўм

Наманган вилояти — 20 000 сўм

Самарқанд вилояти — 27 800 сўм

Сурхондарё вилояти — 27 100 сўм

Сирдарё вилояти — 23 600 сўм

Тошкент вилояти — 25 700 сўм

Фарғона вилояти — 23 800 сўм

Хоразм вилояти — 28 300 сўм

Тошкент шаҳри — 30 400 сўм

Нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради. Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.

Палов нархларини рўйхатга олиш учун умумий овқатланиш муассасалари танлови ҳар йили январь ойида янгиланади. Нархлар ўзгаришини объектив баҳолаш мақсадида янги кузатилган объектнинг ўтган давр учун нарх даражаси ҳам қайд этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг