Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йил якунигача 2,5 миллионга яқин аҳоли бандлигини таъминлаш режалаштирилган

Йил якунигача 2,5 миллионга яқин аҳоли бандлигини таъминлаш режалаштирилган

Фото: Президент матбуот хизмати

Туман даражасида катта лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган «Зарбдор тажрибаси» асосида саноат, савдо, хизмат ва замонавий агротехнологиялар соҳасида камида 5-7 тадан «драйвер» лойиҳа ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди.

Улар туманлардаги саноат зоналари, бўш турган давлат объектларига жойлаштирилади.

Энг яхши лойиҳаларга жорий йилда 500 миллиард сўм ажратилиши белгиланди. Бу орқали яна 150 минг иш ўрни яратиш мумкин.

Умуман, айтилган 4 та тажрибани қўллаган ҳолда йил якунигача 2 миллион 416 минг аҳоли бандлигини таъминлаш режасини тасдиқлаш топширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг