Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга келаётган Эрдоған, Оқтўбада ЙТҲ, ёлғончи телеканаллар, доллар курси, «Телеграм» камчилиги, собиқ бош прокурорлар, сичқон қувди ва бошқа хабарлар

Ўзбекистонга келаётган Эрдоған, Оқтўбада ЙТҲ, ёлғончи телеканаллар, доллар курси, «Телеграм» камчилиги, собиқ бош прокурорлар, сичқон қувди ва бошқа хабарлар

Коллаж: «Xabar.uz»

Бугун, 26 февраль куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Сиёсат

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи санаси маълум бўлди

Ташриф чоғида Ўзбекистон Президентига Тожикистон миллий университетининг фан доктори фахрий унвони берилиши кутилмоқда. Шунингдек, турли соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилиб, бир қатор ҳужжатлар имзоланади.

Қайси давлатларда собиқ Бош прокурорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган?

Айтишларича, Аманмурат Холлиев 2017 йилнинг 4 май куни бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгаши йиғилишида намойишкорона ишдан бўшатилган. Йиғилишдан бир неча кун ўтгач эса қўлган олинган ва уй қамоғига маҳкум қилинган.

Туркия Президенти Ўзбекистонга келади

Президент Шавкат Мирзиёев Президент Режеп Таййип Эрдоғанни туғилган куни билан самимий қутлаб, унинг Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги қардошлик ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган катта эътибори ва саъй-ҳаракатларини ҳамда қўшаётган улкан ҳиссасини алоҳида қайд этди.

Туризм

Ўзбекистоннинг алоҳида давлатлар билан виза тартиби тасдиқланди

Визасиз тартиб юқоридаги давлатларда доимий яшовчи фуқаролиги йўқ шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига келган сайёҳлар сони икки баробарга кўпайди

Бу йил январь-февраль ойларида ҳам мажмуамизга келувчилар оқими камайгани йўқ. Буни рақамларда ифодалайдиган бўлсак, ўтган йил январь ойида 43 минг 700 дан ортиқ меҳмон, жумладан, 125 нафар чет эллик буюк муҳаддис бобомиз мақбарасини зиёрат қилган эди.

Жамият

Генерал-майор Исмоил Эргашев 73 ёшида вафот этди

Дафн маросимида марҳумнинг қариндошлари ва яқинлари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари фахрийлари, ҳарбийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.

Яна Оқтўба! Ўзбекистонлик фуқаролар ЙТҲга учради (видео)

«Mercedes» автобусининг 35 ёшли ҳайдовчиси Хромтау йўналишида Оқтоўба томонга ҳаракатланаётиб, руль бошқарувини йўқотган», дейди полиция. Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси жиноят кодексининг 345-моддаси 2-қисмига мувофиқ тергов ишлари бошланди.

Тошкентда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун 35,5 миллион сўмни ўзлаштирган фуқаро қўлга тушди

Кўрилган чоралар натижасида З.Мамашарипов қўлга олинган.

Аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш механизми соддалаштирилди

Бюджет ташкилотларида ишлайдиган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш механизми соддалаштирилди.

Қоровулбозор туманида янги ҳоким, Жондор ҳокими ишдан олинди

Халқ депутатларининг Қоровулбозор ва Жондор туман кенгашларининг навбатдан ташқари сессиялари бўлиб ўтди. Уларда ташкилий масала кўрилди.

Наврўз байрамида хавфсизлик чоралари кучайтирилади

Мажлисда иштирок этган мухбиримизнинг хабар беришича, байрамни юқори савида ўтказиш учун хавфсизлик чоралари кучайтирилиши қайд этилган.

Наврўз байрами Ўзбекистон бўйлаб 204 жойда ўтказилади

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, юртимиз бўйлаб жами 204 жойда Наврўз байрами ўтказилса, шуларнинг 21 таси Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Маданият

Телеканаллар халқни алдашда давом этмоқдами?

Журналистнинг айтишича, деҳмон Россияда ишлаб топилган пул эвазига олинган «Нексия»ни кўрсатиб, «картошка ҳосилидан шуни олдик», деб айтган.

Иқтисодиёт

Ўзбекистонда доллар курси сезиларли даражада пасайди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 27 февралдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Технология

Нейрохирургияда муҳим янгилик!

Қурилма найчасимон корпусга эга бўлиб, унинг ишчи учида бурчак остида чархланган милк кўринишидаги кесувчи қисм бажарилган, қурилма таркибига, шунингдек, дастак ва йўналтиргич билан таъминланган ҳамда ички диаметри бутун узунлиги бўйлаб бир хил бўлган ўқ бўшлиғи киради.

«Матрица» фильмидаги афсонавий телефон қайта «жонлантирилди» (фото)

«Nokia» компанияси ўзининг эски брендини яна қайта дунёга келтирди — бу афсонавий «Nokia 8810» телефони моделининг янгиланган вариантидир.

«Telegram»нинг ўнта асосий камчилигини биласизми?

Идеал илова бўлиш учун «Telegram»га бундан бошқа янгиликларни ҳам қўшиш керакдир, аммо қуйидаги ўнтаси, фикримизча, айни кунда энг муҳимларидандир.

Спорт

Гвардиоланинг «Сити»даги илк соврини. Англия лига кубоги финалида «Арсенал» мағлуб этилди (видео)

«Шаҳарликлар» сафида Агуэро, Компани ва Сильва биттадан гол уриб, жамоасининг йирик ғалабасини таъминлади. Ушбу соврин «Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола учун биринчиси ҳисобланади.

Равшан Эрматов суперлига 1-турида марказий ўйинни бошқаради

ЎзПФЛ расмий сайтида биринчи тур ўйинларига тайинланган ҳакамлар эълон қилинди. Таниқли ФИФА рефериси Равшан Эрматов «Нефтчи» ва «Насаф» учрашувини бошқаради.

Неймар жароҳат олди. У «Реал»га қарши ўйнай оладими?

Дастлабки кўрик хулосаларига кўра, унинг пайлари чўзилган. Аниқроқ ташхис тиббий кўрикдан сўнг маълум бўлади.

Дунё

Британиянинг Лестер шаҳрида кучли портлаш содир бўлди (видео)

Шаҳарнинг Карлайсл-стрит кўчаси ҳамда Хинкли-роуднинг бир қисми ёпиб қўйилган. Ҳозирча қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ!

Инфографика

Инфографика. Антибиотиклар нимаси билан хавфли?

Ҳозирда дунёда миллион хил антибиотиклар сотилмоқда. Бу эса янги муаммога олиб келди. Яъни эндиликда дори воситаларига чидамлилик даражаси ниҳоятда ошди. Шу боис, антибиотиклар ҳақида нафақат шифокорлар, балки ҳар биримиз билишимиз муҳим бўлган маълумотлар мавжуд. Марҳамат, улар билан танишинг.

Тавсия қиламиз

Суперақллилар ўйини: «Сичқон қувди»

Диққат савол: бу шаҳарнинг қадимий номлари Чоч, Шош. Андижонликлар бу шаҳарни Ташкен, қўқонликлар Тошкон, самарқандликлар ва бухороликлар Тошканд деб аташади. Маҳаллий аҳоли Тошкан дейдиган, русча номи Ташкент бўлган Ўзбекистон пойтахтининг номи нима?

Ўзбекча гапирган тилим қурсин!

Шаҳар маркази эса «Ленински». Ленин кўчаси аллақачон йўқ бўлиб кетган, аммо шу атрофни ҳамма шундай атайди.

Журналист Комилжон Шамсиддинов «Artel»дан шикоят қилди

Компаниянинг бу тахлит «отангга бор, онангга бор» тарзидаги хурмача қилиқларини қандоқ талқин қилишга ҳайронсан. Ҳар қандай ўзини ҳурмат қилган фирма – маҳсулоти кўпроқ сотилишидан манфаатдор эмасми аслида? Ва ёки қайси эсини билган компания – ўз маҳсулотининг эҳтиёт қисми нархини – бутун бошли маҳсулот нархига тенглаштириб қўяркан?

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг