Эркинжон Турдимов депутатларга 50 млн сўмдан пул беришни таклиф қилди
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг 19 февраль куни ўтказилган 23-сессиясида камбағал оилаларни камбағалликдан чиқариш, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги масала муҳокама қилинди, деб хабар беради ЎзА.
Йиғилишда аҳолини камбағалликдан чиқариш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар таҳлил қилиниб, эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар қайд этилган. Хусусан, кенгаш раиси Эркинжон Турдимов вилоят кенгашининг ҳар бир депутатига 50 миллион сўмдан маблағ ажратишни таклиф қилган.
Депутатлар ўз округидаги камида 10 та камбағал оила рўйхатини шакллантиради ва бу хонадонларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиши, уларга имтиёзли кредит ажратилишини назоратга олади. Ушбу маблағ ҳисобидан уларга ёрдам беради.
Шунингдек, депутатлар камбағалликдан чиқариш бўйича бажарилаётган ишлар натижадорлигини мониторинг қилиб, йўналишлар кесимида ўз таклифларини бериши таклиф қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter