Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрта вафот этишнинг хавотирли аломати аниқланди

Эрта вафот этишнинг хавотирли аломати аниқланди

Фото: «Unsplash»

Олимлар ўнг ва чап қўлда ўлчанган артериал қон босимидаги фарқ инсульт, юрак хуружи ва эрта ўлим хавфига ишора қилишини аниқлашди. «Hypertension» журналида чоп этилган мақолада хавотирли янги аломатлар ҳақида маълумот берилган.

Тадқиқотчилар Европа, АҚШ, Африка ва Осиёдан қарийб 54 минг киши иштирок этган 24 та турли хил тадқиқотларни таҳлил қилишди.  Мутахассислар қўллар орасидаги артериал қон босимининг фарқига оид маълумотларни ўрганиб чиқдилар ва ўн йил давомида юз берган ўлим, инсульт ва юрак хуружлари сонини кузатдилар.

Иккала қўлда систолик (юқори) артериал қон босими кўрсаткичлари ўртасидаги сезиларли фарқ қон томирларининг торайиши ёки қон оқимига таъсир қиладиган артерияларнинг қаттиқлигини кўрсатиши мумкин.

Маълум бўлишича, симоб устунида ҳар бир миллиметр фарқ кейинги 10 йил давомида стенокардия, инфаркт ёки инсульт хавфини бир фоизга оширган. Симоб устунидаги 10 миллиметрлик фарқ эса меъёрнинг юқори чегараси ҳисобланади.

Меъёрдан ошиш қон босимидан қийналувчи одамларнинг 11 фоизида учрайди, бу эса аҳолининг тўрт фоизига тўғри келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг