Эртадан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида автобуслар қатнови бошланади

2022 йилнинг 16 мартидан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида икки томонлама мунтазам халқаро автобус йўналишларида қатновлар қайта тикланади. Бу ҳақда Ўзбекистон транспорт вазирлигининг ахборот хизмати маълум қилди.
Хабарга кўра, шунингдек, Қозоғистон орқали Россия ва Қирғизистонга транзит автобус ташувларини ташкил этиш юзасидан музокаралар олиб бориляпти.
2022 йил 16 мартдан ташувчилар томонидан Тошкент – Нурсултон, Тошкент – Олмаота, Тошкент – Қизилўрда, Тошкент – Туркистон, Тошкент – Иргели, Чирчиқ – Чимкент, Чирчиқ – Олмаота йўналишларида қатновларни амалга ошириш режалаштирилган.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги халқаро автобус қатновлари коронавирус пандемияси сабабли 2020 йилнинг 16 март куни тўхтатилган эди — роппа-роса икки йил аввал.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter