Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эртага Исроил ва БААдан чартер рейслар ташкил этилади

Эртага Исроил ва БААдан чартер рейслар ташкил этилади

Фото: Xabar.uz

Эртага, 16 июнь куни ташкил этиладиган чартер рейслар ҳақида маълумот берилди.

Тошкент — Тел-Авив — Тошкент
Тошкент — Дубай — Тошкент

Парвозга фуқаролар консуллик муассасалари томонидан рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Бугун Москва — Тошкент ҳамда Истанбул — Тошкент чартер рейслари амалга оширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг