Эртага Тошкентдаги айрим кўчаларда ҳаракат чекланади

3 сентябрь куни соат 07:00дан 08:30гача Тошкент шаҳрида Куролли Кучлар Академияси шахсий таркиби ўртасида югуриш спорти бўйича ярим марафон мусобақаси ўтказилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.
Ушбу марофон Ватанимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги байрами муносабати билан ташкил қилинмоқда.
Марафонда Қуролли Кучлар академияси шахсий таркиби, ҳарбий пенсионерлар ва бошқа ташкилот ҳамда вазирликлардан келган меҳмонлар иштирок этади. Шу сабабли Тошкентнинг Кичик ҳалқа йўлининг бир қисми, Тараққиёт, Мирзо Улуғбек ва Паркент қўчаларининг айрим қисмларида ҳаракат чекланади.

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter