Фарғона вилоятига ҳоким тайинланди
Х.Х.Бозаровни Фарғона вилояти ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони эълон қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддасига асосан ҳамда халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг қарорига мувофиқ Хайрулло Хайитбаевич Бозаров Фарғона вилояти ҳокими лавозимига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида фаолият юритиб келган Хайрулло Бозоров Халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят раҳбари лавозимига тасдиқланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter