Фарғона ЙҲХБ бошлиғи ишдан олинди: сабаб маълум

Акмал Аҳмедов.
Фарғонада рафиқаси номига келган юздан ошиқ жарима бекор қилинган раҳбар ишдан олинди.
Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ бошлиғи подполковник А.Аҳмедов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ЙҲХХ ахборот хизмати хабар берди.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда давлат рақами 40 081 SBA бўлган «Malibu-2» автомашинаси ҳайдовчиси 100 тадан ортиқ қоидабузарлик содир этгани ва уларнинг 106 таси «охирги зарурат ҳолатида қоида бузган» деб топилиб, жарималар бекор қилингани хабар берилган.
Маълумотларга кўра, ушбу автомобил эгаси А.Аҳмедовнинг турмуш ўртоғи бўлган. Ишдан олиш қарори шахсан Ички ишлар вазири томонидан қабул қилингани айтилади.
ЙҲХХ маълумотига кўра, ҳозирда иш юзасидан тегишли суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter