Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада 16 ёшли қиз бедарак йўқолди

Фарғонада 16 ёшли қиз бедарак йўқолди

Фарғонада 16 ёшли қиз бедарак йўқолди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, Фарғона вилояти ИИБ томонидан Учкўприк тумани, «Катта-Қоракўл» маҳалласи, Раҳматилло қишлоғида яшаган, 2008 йилда туғилган Фозилова Рухшонахон 3 март куни яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб бедарак йўқолгани сабабли қидирилмоқда.

Эгнида қора рангли шапкали жемпер, бошида тўқ яшил ва қизил рангли йўл-йўл рўмол, оёғида қора рангли, аёллар оёқ кийими, ўнг қўлида рангли металлдан ясалган узуги бўлган. Белгилари: бўйи тахминан 160-165 см, буғдойранг, узунчоқ, сочи қора, қулоқлари ўртача, бурни ўртача, лаблари ўртача қалинликда, тишлари табиий бутун ва руҳан соғлом.

Бедарак йўқолган фуқаро тўғрисида маълумотга эга бўлганлардан 73-244-02-85, 73-244-02-76 ёки «102» қисқа рақамига қўнғироқ қилиб маълумот бериш сўралади. Бедарак йўқолган шахснинг топилишида амалий ёрдам берган фуқароларнинг шахсига оид маълумотлар сир сақланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг