Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонадаги ободонлаштириш бошқармасидаги талон-торожликлар фош этилди

Фарғонадаги ободонлаштириш бошқармасидаги талон-торожликлар фош этилди

Фото: Прокуратура департаменти

Қўштепа тумани Ободонлаштириш бошқармасидаги талон-торожликлар фош этилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда Қўштепа тумани Ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари «Ф.А.» хусусий корхонаси ва «Қ.З.» МЧЖ ўртасида тузилган шартномаларга асосан 3,9 млрд сўмлик 6 084 тонна асфальт сотиб олиб, 26 та МФЙ ҳудудидаги 61 та кўчага амалда бажарилмаган ишларга 283 тонна асфальт қўшиб ёзилиб, 158,7 млн сўмлик бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг