Бешариқ туманида Мустақиллик оқшоми тадбири ўтказилди
ЎзЛиДеП Фарғона вилояти Кенгаши томонидан жойларда «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори остида мустақиллик оқшомлари ўтказилмоқда.
Бешариқ туман марказий маданият ва истирохат боғида бўлиб ўтган байрам тадбирида ЎзЛиДеП Фарғона вилояти Кенгаши раиси Раҳматулло Камолов ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Шарофутдинов сўзга чиқди.
– Камбағалликни қисқартириш, оилаларнинг муқим даромад манбаига эга бўлишини таъминлаш, ҳар бир инсоннинг қадр-қимматини жой-жойига қўйиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш сингари муҳим ҳаётий масалалар катта эътибор қаратилаётгани фуқароларда ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этишга ундамоқда, – дейди биз билна суҳбатда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Шарофутдинов.
Шунингдек, тадбирда сўз олган Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устаси Рустамали Мажидов ва Фарғона вилояти Кенгаши депутати, тадбиркор Бохиржон Турдалиевлар ҳам истиқлол буюк неъматлигини таъкидлаб, олиб борилаётган ислоҳотларда ЎзЛиДеП ҳам фаол иштирок этаётганини фахр билан тилга олдилар.
Тадбир хонандаю созандаларнинг куй-қўшиқлари билан давом этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter