Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари вафот этди

Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари вафот этди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жуманиёзов Улуғбек 43 ёшида вафот этди.

Қайд этилишича, Улуғбек Жуманиёзов 1980 йил 15 сентябр Хоразм вилоятида туғилган. 2003 йил Тошкент фармацевтика институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини «Садкем» МЧЖ дорихонасида провизор ёрдамчиси сифатида бошлаб, қатор тизим муассасаларида масъулиятли лавозимларда ишлаган. Жумладан, Чилонзор тумани тиббиёт бирлашмаси бош провизори, ССВ Назорат инспекцияси Тошкент вилояти бўйича бош назоратчи, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари каби лавозимларда самарали фаолият юритган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг