Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги аҳолини огоҳлантирди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги аҳолини огоҳлантирди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги юртимиз дорихоналарида Ҳиндистоннинг «Marion Biotech Pvt.Ltd» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган «ДОК-1 MAKС сироп 100 мл» ва «ДОК-1 таблетки №10» дори воситаларининг реализациясини тўхтатиш, реализация қилинган қолдиқ дори воситаларини дорихоналардан қайтариб олиш кўрсатмасини берди.

«Ушбу дори воситаси республикамиздаги барча дорихоналар расталаридан тезкорлик билан йиғиб олинди.

Агар бирор тадбиркорлик субъектида мазкур «ДОК-1 MAKС сироп 100 мл» ва «ДОК-1 таблетки №10» дори воситалари қолган бўлса, сиздан бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг мурожаатлар бўлимига зудлик билан хабар беришингизни сўраймиз.

Агар сиз ҳам ушбу дори воситасини сотиб олган бўлсангиз ва ҳозир бу препарат уйингизда сақланаётган бўлса, уни зинҳор қўлламасликни ва 71-203-27-77 телефон рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз.

Ушбу хабарни барча яқинларингизга жўнатишингизни сўраймиз», дейилади Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги баёнотида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг