Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фатво маркази узрнома ва тузатиш эълон қилди

Фатво маркази узрнома ва тузатиш эълон қилди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази узрнома ва тузатиш эълон қилди. 

«2024 йил 3 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази томонидан криптовалюталар жоизми, деган мавзуда савол-жавоб лойиҳаси техник сабабларга кўра, эҳтиётсизлик оқибатида ижтимоий тармоқларда эълон қилинганини маълум қиламиз.

Айни пайтда Фатво маркази директори Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва у кишининг ўринбосарлари муборак ҳаж сафарида экани, мазкур фатво лойиҳаси атрофидаги илмий-тадқиқот ишлари ҳали ниҳоясига етмагани ва шунингдек, замонавий масалаларни кенг қамровли ўрганиш ишлари олиб борилаётганини билдирамиз.

Сиз азизлардан узр сўраган ҳолда ушбу фатво устидаги илмий тадқиқотларни ниҳоясига етказиб, қайта эътиборингизга ҳавола қилинишини маълум қиламиз», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Фатво маркази аввалроқ эълон қилган баёнотида криптовалюталардан фойдаланиш шаръан ножоиз дея ҳукм чиқарганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг