Франциялик йигит собиқ маъшуқасига 4,5 мингта SMS ёзгани учун қамоққа олинди
Бугун, 5 апрель куни франциялик йигит ўзининг собиқ маъшуқасига беш ой мобайнида 4,5 мингта SMS жўнатгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда «РИА Новости» маълум қилган.
Улар 2015—2017-йилларда учрашиб юришган.
«Табиатан рашкчи бўлган йигит муносабатлар тугаганига чидай олмаган. Маълумотларга кўра, у 2017 йил сентябридан 2018 февралигача собиқ суюклисига 416 марта қўнғироқ қилган, 317та MMS, ва 4252та SMS хабари жўнатган», — дейилади хабарда.
Шунингдек, у қиз билан учрашишга уриниб, 22 февраль куни унинг уйига бостириб борган, унинг полицияга қўнғироқ қилишига қаршилик қилган.
Тулуза суди «бечора ошиқ»ни 1,5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди. Ундан олти ойи шартли жазодир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter