Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ғаллаороллик йигитни ИИБ ходимлари таҳқирлагани ҳақидаги хабарга расмий муносабат билдирилди

Ғаллаороллик йигитни ИИБ ходимлари таҳқирлагани ҳақидаги хабарга расмий муносабат билдирилди

Иллюстратив фото

Ижтимоий тармоқларда «Ғаллаороллик йигит ИИБ ходимлари уни таҳқирлашганини билдирди» сарлавҳаси билан тарқатилган мақола ўз тасдиғини топмади ва воқеанинг асл ҳолати маълум бўлди, деб хабар бермоқда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, 2019 йил 14 февраль куни Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари томонидан «КIА-ВONGO» русумли 10 L 141 LA давлат рақам белгили автомашинасида 1000 литр ёқилғи (бензин) маҳсулотини Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида яшовчи Акмал Аблакимов томонидан ҳеч қандай ҳужжатларсиз, ноқонуний равишда олиб кетилаётганлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилган.

Тўпланган ҳужжатлар 2019 йил 15 февраль куни Иштихон тумани ИИБ томонидан тегишлилиги бўйича қонуний қарор қабул қилишлик учун Иштихон тумани Давлат солиқ инспекциясига юборилган.

Ижтимоий тармоқларга Акмал Аблакимов тан жароҳати олгани юзасидан берилган хабарга жавобан, Иштихон тумани тиббиёт бирлашмасининг 2019 йил 14 февраль кунидаги маълумотномасида Акмал Аблакимовнинг ташқи жароҳат белгилари аниқланмаганлиги кўрсатилган.

Фуқаро Акмал Аблакимов билан ўтказилган суҳбат давомида, 2019 йил 14 февраль куни соат 14.00ларда ишончнома орқали бошқариб юрадиган «КIA-BONGO» русумли, 10 L 141 LA давлат белгили автомашинасини бошқариб, Иштихон шаҳридаги «Лазизжон» тўй маросимларини ўтказиш маскани қарама-қаршисида жойлашган автомашиналарга ёқилғи қуйиш шаҳобчасига келганлигини, автомашина юк хонасида бўлган бир тонналик елим идишга бир тонна бензин ёқилғисини тўрт миллион сўмга сотиб олганлигини, сўнгра Иштихон туманнинг марказий кўчаси билан Қўшрабод туманига кетаётган вақтида йўлда икки нафар ЙҲХБ ходимлари тўхтатганлигини, ходимларга барча ҳужжатларни тақдим қилганлигини, ходимлар транспорт воситасини юкхонасини кўздан кечирганлигини, ходимларга бензин ёқилғиси борлигини айтганлигини, ходимлар автомашинани А.Аблакимов билан Иштихон туман ИИБга олиб келишганлигини, А.Аблакимов Иштихон тумани прокуратурасига туман ИИБ ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, қонуний чора кўришни сўраб, мурожаат қилганлигини маълум қилган.

Интернет тармоғида бўлиб ўтган воқеа юзасидан хабар эълон қилинганлигини Иштихон туман прокуратурасига келиб эшитганлигини, ўзи интернет тармоғига бу маълумотларни жойлаштирмаганлигини ва ким бу маълумотларни жойлаштирганидан хабари йўқлигини, у туман ИИБда бўлган вақтида ходимлар уни кўрсатма беришга мажбурламаганлигини, ҳеч ким ялонғоч қилмаганлигини, видеотасвирга олмаганлигини, шаъни ва қадр қимматини камситмаганлигини ҳам таъкидлаган.

Ҳозирги кунда юқоридаги ҳолатни мукаммал ўрганиш мақсадида текширув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг